Россиянинг нефть танкерлари радардан йўқолиб қолмоқда
Олам
−
23 Июнь 2022
16177Россия нефтини олиб кетаётган ва уни бошқа кемаларга қайта юклаётган танкерлар денгиздаги ҳаракатни кузатувчи тизимлар радаридан ғойиб бўлмоқда, бундай ҳолатлар тез-тез учраб турибди. Бу ҳақда кеча, 22 июнь куни “Bloomberg” агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Атлантика океанида Азор ороллари яқинида тахминан 10 кун ичида камида учта танкер “йўқолиб қолган”. Бу танкерлар нефтни бошқа кемаларга юклаётган бўлиши мумкин, ваҳоланки Украинадаги можародан олдин бундай операциялар амалга оширилмаган эди. Нефтни бир кемадан бошқасига ўтказиш одатий ҳол, бироқ бу ҳолатда танкерларнинг кўздан ғойиб бўлиши ноодатий, деб ёзади агентлик.
Агентлик фикрича, Европа Иттифоқи аввалроқ Россия нефтини сотиб олишга тақиқ қўйганди, гарчи бу қоиданинг ўзи декабргача кучга кирмаса ҳам, баъзи энергия харидорлари етказиб бериш факти сир бўлиб қолишини хоҳлаяпти.
Россия танкерларининг Азор оролларида кўздан ғойиб бўлишидан ташқари, баъзилари Осиёга йўлда кўринмай қолмоқда.
"Bloomberg" маълумотларига кўра, бу тактика аввалроқ Венесуэла ва Эрондан нефт экспорт қилишда қўлланилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь