Россиянинг хакерлик гуруҳи Исроилни айбламоқда

Олам

image

Россиянинг Killnet хакерлар гуруҳи Исроилнинг барча ҳукумат тизимларига ҳужум қилиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, хакерлар қон тўкилишида Исроил ҳукуматини айблаган. Killnet Исроил ҳукумати 2022 йилда Украинадаги “террорчи режим”ни қўллаб-қувватлаш орқали Россияга хиёнат қилган, деган фикрда. Шу сабабли ҳам улар Исроил ҳукумат тизимларига ҳужум қилмоқчилиги ҳақида ўзининг Telegram каналида ёзиб қолдирган. 

Кейинчалик гуруҳ фақат Исроил ҳукумати билан "уришиши"ни ҳамда мамлакатнинг оддий фуқароларига нисбатан ҳеч қандай хусумати йўқлигини маълум қилган. Шунингдек, улар исроилликларни қон тўкилишини тўхтатишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. 

Маълумотларга кўра, биринчи босқичда Исроил позицияларига 5000 та ракета ва миномёт ўқлари билан зарба берилган. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлаганини маълум қилди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазо секторида 187 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларини ташлаб кетди. Икки томондан қурбонлар сони 1600 дан ортиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Исроил ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг