Россиялик спортчилар уруш ҳақида гапиришдан қўрқмоқда – Виталий Кличко

Спорт

image

Россиялик спортчилар Украинадаги вазият ҳақида гапиришга қўрқмоқда. Профессионал бокснинг супер ўғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, ҳозирда Киев мэри вазифасини бажараётган Виталий Кличко рус спортчилари билан мулоқотдан сўнг, “Ukrainskaya pravda” нашрига берган интервьюсида шундай фикр билдирди.

“Ростини айтсам, мен россиялик спортчилар билан гаплашдим. Уларнинг исмларини айтмайман. Спортчиларга Украинадаги вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилдим, лекин улар бу ҳақда гапиришга қўрқишди. Уруш одамларни нимага олиб келганини тасаввур қила оласизми? Улар ўз ҳис-туйғулари ва фикрлари ҳақида гапиришдан чўчишмоқда. Қўрқаётган одамлар – жангчилар. Гаплашган инсонларим спортда катта-катта унвонларга эга шахслар ҳисобланади. Улар ҳеч қачон қўрқоқ бўлмаган, лекин уруш ҳақида фикр билдиришдан қўрқишади”, деган Виталий Кличко.

Аввалроқ, Виталий Кличко Россия ва Украина ўртасидаги уруш қонли жангга айланиб бўлгани, эндиликда у қўлига қурол олиб курашишга мажбурлигини айтиб ўтган эди.

Россия спортига киритилган чекловлар 

Рус қўшинлари Украинага киргач, Халқаро дзюдо федерацияси (ХДФ) Россия Президенти Владимир Путинни ташкилот фахрий президенти ва элчиси мақомидан маҳрум қилди. 

Польша, Чехия ва Швеция футбол терма жамоаси Жаҳон чемпионатига саралаш доирасида Россия билан ўйинга боришдан бош тортди.

Европа футбол уюшмалари иттифоқи (UEFA) 2022 йилги Европа Чемпионлар лигаси финали Санкт-Петербург шаҳридан Парижга кўчирилганини маълум қилди.

FIFA  ҳамда UEFA Россия терма жамоалари ва клубларини барча футбол мусобақаларидан чиқариб ташлади.

Халқаро баскетбол федерацияси россиялик баскетболчилар ва расмий шахсларни ташкилот шафелигидаги барча мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирди.

Дунёдаги энг йирик спорт кийимлари компанияси “Аdidas” Россия футбол жамоалари билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. Шунингдек, Германиянинг "Шальке 04" клуби ва UEFA'нинг ўзи ҳам Россиянинг "Газпром" трансмиллий компанияси билан ҳамкорликни тўхтатди.

Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) россиялик ва беларуслик атлетларни Пекин-2022 Паралимпия ўйинларидан четлатди.

Шунингдек, 2023 йилда Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган Махсус Олимпиада ўйинлари бекор қилинди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг