Россиялик олимлар гибрид вакцина устида иш бошлади
Технология
−
26 Август 2020
7618Россиялик олимлар бир вақтнинг ўзида ҳам гриппдан, ҳам коронавирусдан ҳимоя қилувчи вакцина устида бош қотиришни бошлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Вакцина Алмазов номидаги миллий тиббий тадқиқотлар марказида тайёрланяпти. Препарат устида бир гуруҳ мутахассислар иш бошлаган.
“Бу қўшилган вакцина бўлади. У ҳам гриппга қарши, ҳам коронавирус инфекциясига қарши иммунитет ҳосил қиладиган элементларни бирлаштирган бўлади”, деган марказ директори Евгений Шляхто.
Ҳозирча препарат дастлабки ишлаб чиқиш босқичида. Уни аввал жониворларда синаш ва бир неча босқичли синовлардан ўтказиш керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия коронавирусга қарши вакцина рўйхатдан ўтказилган ягона мамлакат бўлиб турибди. РФда жорий йилнинг 11 август куни “Спутник V” вакцинаси рўйхатга олинди.