Россиялик 100 га яқин журналистда коронавирус аниқланди
Олам
−
21 Апрель 2020
4125Россиядаги 100 га яқин журналистда коронавирус ташхиси қўйилган, 500 га яқин киши карантинда ёки ўз-ўзини изоляция қилган. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Алексей Волин маълум қилган.
“Ўз ҳамкасбларимиз билан бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатяпмиз. Биздаги хабарларга кўра, бугунги кунда юзга яқин журналистГа коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган. 500 га яқин одам карантинда ва ўз-ўзини изоляция қилган. Афсуски, яқинда Москвада коронавирусга чалинган журналистлардан бири ҳаётдан кўз юмди”, деди Волин.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга 52 763 нафар одам чалинди. 3 873 бемор шифо топган бўлса, 456 киши вафот этди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023