Россияга кетиш истагидаги ўзбекистонлик муҳожирлар учун енгиллик берилиши мумкин

Олам

image

Россия Меҳнат вазирлиги хорижликларни ишга жойлаштириш бўйича тажриба лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан мамлакатга кириши мумкин бўлган мигрантлар сонига қўйилган чекловни олиб ташлашни таклиф қилмоқда. Ҳозир лимит 10 минг кишини ташкил қилади. Бу ҳақда “Коммерсантъ” ёзмоқда. 

Вазирлик, шунингдек, тармоқ тамойилини бекор қилиш тарафдори. Шу билан бирга, ходимлар маълум бир иш берувчининг эҳтиёжларига қараб жалб қилиниши айтилган. 

Меҳнат вазирлиги потенциал иштирокчилар доирасини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистондан Россия Федерациясига меҳнат мигрантларини мақсадли олиб кириш бўйича пилот лойиҳанинг бир қатор параметрларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда. 

Таъкидланишича, хориждан ишчи кучини жалб қилишга энг кўп боғлиқ бўлган тармоқлар сабзавотчилик, боғдорчилик, паррандачилик, сут чорвачилиги, шунингдек, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати. 

Ўтган йилнинг октябрь ойида Меҳнат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги хорижлик ишчи кучини мамлакатга қабул қилишнинг янги механизмини синовдан ўтказиш бошланганини эълон қилган. Ўзбекистон ҳукумати билан тузилган махсус келишув доирасида ушбу мамлакатнинг 10 минг фуқаросини қурилиш индустрияси ва агросаноат корхоналарида ишлаш учун Россия Федерациясига олиб киришни кўзда тутувчи тажриба лойиҳаси ишга туширилган. 

Пандемия даврида санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилиш муаммосини ҳал қилиш учун Россияга келишни хоҳловчилар тиббий кўрикдан ўтказилган, ПЗР тест топширган ва бевосита Ўзбекистон ҳудудида “Спутник” ёки бошқа вакциналар билан эмланган.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

620

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг