Россиядан 501 нафар ўзбекистонлик қайтарилди

Жамият

image

Кеча, 3 август куни Россия Федерациясининг Қозон ва Екатеренбург шаҳарларидан 501 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали олиб келинди. Самолётлар Самарқанд халқаро аэропортига қўнди.

3 та чартер рейс орқали 501 нафар ўзбекистонлик манзилга хавфсиз келтирилди. Барча йўловчилар Махсус комиссия белгилаган тартиб-қоидаларга асосан Самарқанд шаҳридаги карантин маркази (Кимёгарлар шаҳарчаси) ҳудудига олиб кетилди.

Йўловчиларга хизмат кўрсатишда пандемия тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чоралар қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, 2-16 август оралиғида хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун 24 та чартер рейс қўйилган. Уларнинг иккитаси талабалар учун мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

чартер рейс

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг