Россиядаги университетда отишма уюштирган йигит ушланди
Олам
−
20 Сентябрь 2021 22422 1 дақиқа
Аввалроқ, Россиянинг Перм университетида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодисада беш киши ўлдирилгани айтилганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишмани 18 ёшли талаба Тимур Бекмансуров уюштирган. У “ВКонтакте”да қолдирган постида дастлаб собиқ мактабига ҳужум қилишни режалаштирганини айтган, кейин қарорини ўзгартирган.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, отишмада 10 дан ортиқ одам жароҳатланган.
Университет расмий саҳифасида отишмани уюштирган йигит ушлангани ҳақида хабар эълон қилинди. Ички ишлар вазирлиги бу маълумотни тасдиқлади.
Ҳодиса юзасидан икки ва ундан ортиқ одамнинг жонига қасд қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль