Россиядаги ноқонуний мигрантлар сони эълон қилинди 

Олам

image

Айни пайтда Россияда 670 минг киши ноқонуний равишда яшамоқда. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-полковник Александр Горовой “Комсомолская правда” радиосига берган интервьюсида маълум қилди. 

Горовойнинг сўзларига кўра, ноқонуний мигрантларнинг ярмидан кўпи аёллар ва болалар ҳисобланади. 2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 30 апрелгача ноқонуний мигрантлар ушбу масалани ҳал қилиш учун тегишли идораларга мурожаат қилишлари мумкин.

“Махсус текширувлар ўтказилиб, жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар содир этилмагани баҳолангандан сўнг биз ушбу чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақомини тартибга соламиз. Агар йўқ бўлса, улар ватанига қайтишга мажбур” , деган Александр Горовой.

Маълумот учун, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари сони 2024 йилнинг бошига 1,9 млн кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда улар сони 1,34 млн кишини ташкил этган. 2024 йилнинг ўзида 162 минг фуқаро Миграция агентлиги ҳамда хусусий бандлик агентликлари томонидан хорижий давлатларга ишга юборилган. Бу эса кўрсаткичлар 2023 йилга нисбатан 4 бараварга ўсганлигини кўрсатади. Бундан ташқари, диверсификация натижасида илк бор Польша, Хорватия, Бельгия, Словакия, Черногория, Болгария, Саудия Арабистони, Қатар мамлакатларига 10 минг фуқаро ишга жойлаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Марказий Осиёдан келган ишчилар ўрнига ҳиндистонлик меҳнат муҳожирларини жалб қилиш имкониятини муҳокама қилаётгани хабар қилинганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг