Россияда ўзбекистонликларнинг нега оммавий муштлашгани очиқланди
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2023
13041Аввалроқ Россия пойтахти Москва шаҳридаги қурилишда ишлаётган ўзбекистонликлар ошхонадаги навбат сабаб оммавий муштлашгани ҳақида хабар берган эдик. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этди.
Унга кўра, ушбу жанжал жорий йилнинг 16 ноябрь куни Москва шаҳрининг Свиблово туманидаги қурилиш майдонида содир бўлган. Унда 35-40 нафар фуқаро иштирок этган.
Свиблово тумани ички ишлар бўлими маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган оммавий муштлашув ошхонага кириш учун навбатда турган ишчилар ва умумий навбатни четлаб ўтиб, ошхонага киришга уринганлар ўртасидаги оғзаки жанжал сабаб келиб чиққан.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан Россия Жиноят Кодексининг 213-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, фуқароларнинг 6 нафари жиноий, 3 нафари мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш шаклида маъмурий, бошқалари ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмагани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарликка тортилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни кечаси Санкт-Петербург марказидаги Достоевский кўчасида ўзбекистонлик фуқаролар бир аёл сабабли оммавий тарзда муштлашган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь