Россияда 11 нафар ўзбекистонлик эркак бир аёлни деб муштлашди

3-саҳифа

image

Санкт-Петербург марказида ўзбекистонлик фуқаролар бир аёл сабабли муштлашди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 17 октябрга ўтар кечаси Достоевский кўчасида оммавий муштлашув содир бўлган. “Каттақўрғон” кафеси яқинида можаро бўлгани ҳақидаги хабар келиб тушганидан сўнг, у ерга полиция етиб борган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ички ишлар бўлимига 23 ёшдан 42 ёшгача бўлган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан, сартарош бўлиб ишлаётган 34 ёшли аёл олиб борилган. Маълум бўлишича, айнан у туфайли кўчада ўзаро тўқнашув юз берган. Оқибатда икки киши ёпиқ бош жароҳати, мия чайқалиши ва кўплаб кўкаришлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳибсга олинганларга нисбатан иммиграция қонунчилигини бузганлик учун олтита, майда безорилик учун саккизта баённома тузилган. Бундан ташқари, текширув натижаларига кўра жиноят иши қўзғатилган. Можаронинг тўрт қўзғатувчиси безориликда гумон қилинмоқда.

“Fontanka.ru” порталига кўра, маҳаллий аҳоли тунги воқеа содир бўлган ўзбек ошхонасидаги безориликлардан анчадан бери шикоят қилиб келади. Йил бошидан бери беш қаватли уй аҳолиси кафенинг биринчи қаватни эгаллаб турганидан деярли 20 марта шикоят қилган. Айни пайтда полиция унинг фаолиятини тўхтатиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвадаги (Россия) қурилиш майдончаларидан бирида икки нафар ўзбекистонлик ўлик ҳолда топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик муштлашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made