Москвада икки ўзбекистонлик ўлик ҳолда топилди
Жамият
−
21 Октябрь 2023
14526Москвадаги (Россия) қурилиш майдончаларидан бирида икки нафар ўзбекистонлик ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Московский комсомолец” хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, жасадлар 19 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да уй қурилиши кетаётган Артюхина кўчасидан топилган.
"Ҳалок бўлганлар ўрта ёшдаги Ўзбекистон фуқаролари. Тахминларга кўра, улар тунда вафот этган. Жасадларда зўравонлик белгилари топилмаган", дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда.
Аввалроқ, Россиянинг Қозон шаҳрида ўзбекистонлик 19 ёшли талаба ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, октябрь ойида Санкт-Петербургнинг Колпинский туманида Ўзбекистон фуқароси ўз ватандошининг қотилига айланган эди.
LiveБарчаси