Россияда ўзбекистонликлар гўшт ўрнига “мушт еди”

3-саҳифа

image

Россия пойтахти Москва шаҳридаги қурилишда ишлаётган ўзбекистонликлар ошхонадаги навбат сабаб оммавий муштлашди. Бу ҳақда Baza Telegram-каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 ноябрь куни Москва шаҳридаги “Alfi Tower” қурилиш объектида ишчилар ошхонадаги навбат сабабли ўзаро жанжаллашиб кетган. Оқибатда икки киши жиддий жароҳат олган.

Ҳодиса жойига етиб борган полиция ходимлари томонидан 37 киши, жумладан, 35 нафар Ўзбекистон, 1 нафар Россия ҳамда 1 нафар Туркия фуқароси қўлга олинган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, можарони келтириб чиқаришда гумонланган 4 киши ҳибсга олинган, яна бир неча киши қидирилмоқда. Уларга нисбатан безорилик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни кечаси Санкт-Петербург марказидаги Достоевский кўчасида ўзбекистонлик фуқаролар бир аёл сабабли оммавий тарзда муштлашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия жанжал Москва ўзбекистонлик муштлашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг