Россияда ўзбекистонликларни сохта рўйхатга қўйган аёл ушланди

Олам

−

image

Россиянинг Тверь вилояти Удомля шаҳрида 63 ёшли аёлга мигрантларни ўз уйига сохта рўйхатга қўйгани учун жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, у тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросини ўз уйига сохта рўйхатга қўйиш эвазига пул олган. Текшириш чоғида маълум бўлишича, рўйхатга олинган фуқаролар аслида унинг уйида яшамаган. Терговчилар унинг хатти-ҳаракатларида Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.3-моддаси – чет эл фуқаросини сохта рўйхатга қўйиш бўйича жиноят мавжудлигини аниқлаган.

“Аёлни беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо кутмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Киров туманида ўзбекистонлик эркак 15 килограмм “гашиш” билан қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг