Россияда ўзбекистонлик 15 кг “гашиш” билан қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
31 Январь
4954Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Киров туманида ўзбекистонлик эркак 15 килограмм “гашиш” билан қўлга олинди. Бу ҳақда “78.ру” хабар берди.
Қайд этилишича, “Кола” трассасининг 42-километрида стандарт текширув учун CHERY TIGGO автомобили тўхтатилган. Рулда Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган. Полициячилар билан суҳбат чоғида муҳожир сезиларли даражада безовталангани инспекторларда шубҳа уйғотган. Натижада улар ҳайдовчини ҳамда унинг автомобилини синчковлик билан текширишга қарор қилган. Полициячилар юкхонадан наркотик моддаларни топган.
Ўзбекистонлик ҳайдовчи наркокурьер сифатида ишлаётганини тан олган. Умумий оғирлиги деярли 15 килограмм бўлган мусодара қилинган ашё экспертизага юборилган.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, сотиш ёки жўнатишга уриниш бўйича (Россия Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми, 228.1-моддаси 4-қисми “г” банди) жиноий иш қўзғатилган. Мигрант ҳибсга олинган.
Билдирилишича, ҳозирда тақиқланган моддаларни етказиб бериш йўллари аниқланмоқда, шунингдек, жиноятда иштирок этганларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда йирик миқдорда гиёҳванд модда сотаётган ўзбекистонлик қўлга олинганди.
LiveБарчаси