Россияда йирик миқдорда гиёҳванд модда сотаётган ўзбекистонлик қўлга олинди
3-саҳифа
−
29 Август 2023
14453Россиянинг Тамбов шаҳрида Ўзбекистон фуқароси гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали катта ҳажмда ноқонуний сотишга уриниш билан боғлиқ 10 та жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда “Про Тамбов” хабар берди.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойида судланувчи қўшимча даромад олмоқчи бўлиб, Воронеж шаҳридан Тамбов ҳудудидаги яширин жойларга (умумий оғирлиги – тахминан 105 грамм) гиёҳванд моддаларнинг улгуржи партиясини олиб ўтгани аниқланган. У героинни Тамбовдаги 9 та ҳудудга жойлаштирган.
Айбланувчи гиёҳванд моддаларнинг қолган қисмини жойлаштирмоқчи бўлганида милиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Шунингдек, ундан кейинчалик сотиш учун мўлжалланган яна 37 дона ўрамдаги гиёҳванд модда топилиб, олиб қўйилган.
Суд ҳукми билан ўзбекистонлик 8,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. У жазони қаттиқ режимдаги колонияда ўтказиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ҳарбий комиссариат биносини ёқиб юборишга уринишда айбланиб ҳибсга олинганди.
LiveБарчаси