Россияда ўзбекистонлик йигит 3-қаватдан тушиб кетди
Жамият
−
15 Сентябрь 2023
6532Россиянинг Минусинск шаҳрида ишлаётган Ўзбекистон фуқароси қурилиш объектининг 3-қаватидан тушиб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, А.Т. 2022 йилнинг июль ойида Красноярск ўлкасининг Минусинск шаҳрига ишлаш мақсадида борган. У жорий йилнинг 3 июль куни иш вақтидаги бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олиб, шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Шифохонада ўзбекистонлик йигитга тиббий ёрдам кўрсатилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Шундан сўнг, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан Красноярск – Наманган йўналиши бўйича авиачипта олиб берилиб, ватанга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Воронеж вилоятида қурилишда ишлаган ўзбекистонлик эркак иш вақтида иккинчи қаватдан тушиб кетган эди. Шунингдек, Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро иккинчи қаватдан йиқилиб тушгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси