Россияда ўзбекистонлик қурувчи баландликдан йиқилиб вафот этди

3-саҳифа

image

Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманидаги қурилиш объектида ўзбекистонлик ишчи баландликдан йиқилиш оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 29 декабрь куни ҳуқуқ тартибот органларига таяниб “78.ru” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа Свердлова қишлоғидаги 9-уйда рўй берган. Қурилиш объектида ишлаётган 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси бахтсиз тасодиф туфайли баландликдан йиқилган. Шундан сўнг унга ҳамкасблари ёрдам кўрсатмоқчи бўлган, аммо орттирилган оғир жароҳатлар сабаб йигитнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Россия ОАВ марҳумнинг шахси ва воқеанинг бошқа тафсилотларини очиқламаган. Бироқ ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июнь ойида ҳам айнан Всеволожск туманидаги қурилиш майдонида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қурилиш

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг