Россияда ўзбекистонлик эркак 18 ёшли қизга тажовуз қилишда айбланмоқда
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 2023 6603 1 дақиқа
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида йўловчига нисбатан зўравонлик қилишда гумон қилинган ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси ҳибсга олинди. Бу ҳақда Федерация Тергов қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 сентябрь куни, 4 сентябрга ўтар кечаси 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси “Бабушкин” кўчасида тўхтаб турган машинасида 18 ёшли йўловчи қизга нисбатан жинсий тажовуз қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 132-моддаси (Хотин-қизларнинг розилигисиз шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахс эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган ва ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Жабрланувчининг билдиришича, у уйга бориш учун таксига буюртма берган ва сўров бўйича етиб келган Hyundai Solaris'нинг орқа ўриндиғига ўтирган. Қиз манзилга етиб боргунига қадар йўлда ухлаб қолган ва орадан 2 соат ўтгач, машинанинг олд ўриндиғида уйғонган. Шундан сўнг у полиция ва тез ёрдамга қўнғироқ қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик икки ноқонуний мигрант 12 ёшли қизга тажовуз қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель