Россияда Усмон Носирга ҳайкал қўйилди
Олам
−
05 Сентябрь 2023
6794Кеча, 4 сентябр куни Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида шоир Усмон Носир ҳайкали очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бадиий академияси хабар берди.
Ҳайкал муаллифи Константин Зенич шоир Усмон Носирнинг ўзига хос сиймосини тасвирлай олган.
Ўзбекистон делегацияси Мариинскдаги ўрмонзор қаридаги қатағон қурбонлари мозорида дафн этилган Усмон Носирнинг қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилган. Шоирнинг қабрига гуллар қўйилган.
Тадбирда Кемерово вилояти губернатори Сергей Цивилёв, Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботир Асадов, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Сайид ва Новосибирскда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар, хорижда яшаётган ватандошлар, маҳаллий ижодкорлар ва Кемерово вилояти Мариинск шаҳрининг кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган.
Акобир Сайидов