Россияда спиртли ичимликдан заҳарланганлар сони 100 дан ошди

Олам

image

Аввалроқ Россиянинг турли вилоятларида “Мистер сидр” спиртли ичимлигидан заҳарланиш оқибатида 20 га яқин одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ичимликдан заҳарланганларнинг умумий сони 106 нафарга етди. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.

“106 киши заҳарланди, улардан 5 нафари бола. 36 киши, жумладан, 1 нафар бола ҳалок бўлди”, дейди Мурашко.

Вазирнинг қўшимча қилишича, 19 киши, жумладан, бир бола ҳамон шифохонада даволанмоқда. 

Федерал тиббиёт ташкилотлари мутахассислари билан 48 та телемедицина маслаҳатлари ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Нижний Новгород, Самара ва Ульяновск вилоятларида фуқаролар қўлбола алкоголдан заҳарланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия заҳарланиш спиртли ичимлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг