Россияда миграция соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучаяди
Олам
−
21 Сентябрь
3894Россия ҳукумати Давлат Думасига миграция соҳасида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганлик, шу жумладан миграция органларида сохта рўйхатга олиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Россия Федерацияси ҳукумати миграция соҳасида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш, шу жумладан миграцияни сохта рўйхатга олиш билан боғлиқ масалалар учун қонун лойиҳаси ишлаб чиқмоқда. Улар белгиланган тартибда Давлат Думасига киритилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги 1 декабрдан бошлаб Россияга кириш учун чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан биометрик маълумотларни тақдим этиш бўйича синов лойиҳаси ишга туширишни таклиф қилган. Мамлакат Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов эса Россия фуқароси бўлмаган шахсларнинг болалари учун боғча ва мактабларда бепул таълим олишни бекор қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва вилоятида 2025 йилнинг январидан бошлаб хорижликларнинг спорт, маданият, ҳордиқ чиқариш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида патент бўйича ишлаши тақиқланиши, шу билан бирга мамлакатда ноқонуний бўлиб турган мигрантлар учун транспорт воситаларини бошқариш, банк хизматларидан фойдаланиш, мулкни рўйхатга олиш, никоҳ тузиш ва бекор қилиш, болаларни боғча ва мактабларга рўйхатдан ўтказиш тақиқланиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
LiveБарчаси