Россияда мигрантлар учун рус тили бўйича ягона тест тизими жорий этилади
Олам
−
27 Декабрь 2025 6212 1 дақиқа
2026 йил 1 январдан бошлаб Россиядаги барча мигрантлар рус тилини билиш бўйича тестларни компьютер орқали ва масофавий технологиялар ёрдамида топширади. Бу ҳақда мамлакатнинг Таълим ва фан вазирлиги хабар берди.
“Давлат муассасалари рус тилини чет тили сифатида, Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асосларини билиш бўйича имтиҳонларни фақат компьютер ва масофавий технологиялар ёрдамида ўтказишга мажбурдир”, дейилади вазирлик маълумотида.
Ҳозирда бу чорани таъминлаш учун тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу тизимнинг мақсади имтиҳон жараёнини шаффоф қилиш ва билимларни баҳолашда инсон омилини минимал даражага тушириш экани айтилмоқда.
Шунингдек, ҳар ой имтиҳон саволлари янгиланади ва жавобларни оммага очиқ қўйиш амалиётидан воз кечилади. Ҳозирда имтиҳонни Россиянинг барча субъектларида ва чет элда 203 та пунктда топшириш мумкин. Чет элликлар учун имтиҳон устидан назорат ва мониторингни Рособрнадзор амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча мигрант болалари рус тилини билиш бўйича тестдан ўтиши мажбурий бўлганди. Оқибатда жорий йил ноябргача Россиядаги мактабларга фақатгина 19 фоиз мигрант болалари қабул қилинган.
Live
Барчаси