Россияда Ми-8 вертолёти қулади. Қурбонлар бор
Олам
−
26 май 2020 7195 1 дақиқа
Россия Федерациясининг Чукотка вилоятида Ми-8 вертолёти Анадир аэропортига қўниш вақтида қулаб тушди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.
“Вертолёт назорат парвозини амалга оширмоқчи бўлган. У қўниш вақтида 15 метр баландликдан қулаган. Ичкаридаги тўрт кишининг барчаси ҳалок бўлган“, дейди Чукотка ҳукумати вакили.
Воқеа содир бўлганидан кейин воқеа жойида ёнғин чиққан. Ҳозирда ёнғин ўт ўчириш хизмати томонидан бартараф этилган.
Дастлабки тахминларга кўра, вертолёт ҳалокатига кескин қўниш сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Ми-8 нинг “қора қути“си аллақачон топилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Покистонда Airbus-А320 самолёти аҳоли турар жой ҳудудига қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август