Россияда коронавирусга қарши яна бир вакцинанинг клиник синови якунланди
Олам
−
30 Сентябрь 2020
7680Россиянинг “Вектор” вирусология ва биотехнология илмий марказида коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовини якунлади. Бу ҳақда Россия истеъмолчилар ҳуқуқлари ва инсон фаровонлигини ҳимоя қилиш соҳасини назорат қилиш бўйича федерал хизмати (Роспотребнадзор) раҳбари Анна Попова маълум қилди.
“Вектор”да клиник синовлар том маънода бугун якунланди”, деган Попова НТВнинг “Поздняков” дастурига берган интервьюсида.
У шунингдек, Чумакова институтида коронавирус вакцинасининг клиник синовлари давом этаётганини маълум қилди.
“Бу вакциналарнинг барчаси турли платформаларда тайёраняпти. Бу жудаям яхши. Негаки бу вакциналар организмда турли йўллар билан таъсир қилади, уларннг реогентлари ҳам фарқли. Асосийси улар турли технологик майдонларда ишлаб чиқарилади”, деган Попова.
“Вектор” марказида тайёрланган “ЭпиВакКорона” вакцинасини 15 октябргача рўйхатдан ўтказиш кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни Россияда дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцина рўйхатдан ўтказилди. Гамалей илмий тадқиқот марказида тайёрланган вакцина “Спутник V” деб номланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь