Россияда коронавирусдан илк ўлим қайд этилди

Олам

image

Россияда COVID-19 коронавирусидан илк ўлим қайд этилди. Москвадаги шифохонада даволанаётган бемор вафот этгани маълум қилинди.

“79 ёшли бемор 13 март куни олиб келинганди. 14 мартдан у хусусий клиникада даволанаётганди. Икки кун ўтиб, уни 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасига ўтказишди. Коронавирусга топширган таҳлили ижобий чиқди. Нафас олишга қийналгани учун комплекс интенсив терапия олаётганди. У шифохонада изоляция қилинганди”, дейилган тезкор штаб ахборотида.

Бугунгача Россияда 147 кишида коронавирус аниқланди. Ҳозиргача 5 киши даволанган. Бемморларнинг 86 нафар мамлакат пойтахти Москвда аниқланган.

Маълумот ўрнида, янги турдаги коронавирус 2019 йил декабрь ойи охирида аниқланди. Вирус Хитой марказидаги аҳоли энг зич жойлашган шаҳарлардан бири Уханда аниқланди. Жорий йилнинг март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини пандемия деб тан олди. Коронавирус аниқланган давлатлар 176 тага етди. Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам коронавирус аниқланди. Ҳозирда дунё бўйича 220 мингга яқин одам коронавирус билан касалланган, уларнинг 9 мингга яқини ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

361

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг