Россияда коронавирус вакцинаси тахминан қачон рўйхатдан ўтказилиши айтилди

Олам 21316
image

Аввалроқ, Россияда коронавирус вакцинаси синови якунлангани ҳақида хабар берган эдик.

Россияда вакцинасини фуқаролар муомаласига 14-15 августдан киритишга умид қилиняпти. Бу ҳақда Н.Ф.Гамалеи институти директори Александр Гинцбург РИА Новостига маълум қилган.

Институт директори вакцинани яқин орада дорихоналарга етказишнинг иложи бўлмаслигини тахмин қилган. У вакцинани рўйхатдан ўтказишнинг ўзи 3-4 августгача давом этишини билдирган.

Бу орада эса вакцина синовининг иккинчи босқичи ўтказилади. Бу тахминан 28 июлгача давом этади.

Институт бу вакцина билан россияликлар шифохонарда текинга эмланишига умид билдирган. Улар хусусий компаниялар сентябрь ойи бошларида вакцина ишлаб чиқаришга киришишини тахмин қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда Н.Ф.Гамалеи номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази мутахассислари тайёрлаган вакцина синови муваффақиятли якунланди. Синов учун кўнгиллилардан иборат икки гуруҳ тузилиб, улар шифокорлар назоратида эмланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1196
Рейтинг: 2.9
t
×