Россиядаги қурилиш майдончасида яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Красноселский – Калининский метро линияси қурилиш майдончасида ўзбекистонлик эркак экскаватор ковуши остида қолиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Фонтанка” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 28 февраль куни содир бўлган. Полицияга ҳайдовчининг вафот этгани ҳақида воқеа жойига етиб келган тез ёрдам ходимлари хабар берган. Аниқланишича, марҳум 34 ёшда бўлиб, у Ўзбекистондан Россияга бориб ишлаётган бўлган ва миграция ҳисобида турган. Иш жараёнида унинг устига экскаватор ковуши тушган ва олган жароҳатлари сабаб вафот этган.

Билдирилишича, марҳумнинг жасади моргга юборилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Москва туманида қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлган эди. Бахтсиз ҳодисага ишчининг хавфсизлик қоидаларини бузгани сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Россия қурилиш майдончаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг