Россияда қийин аҳволда қолиб кетган ўзбекистонликлар олиб келинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 17-18 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург ҳамда Москва шаҳарларида қийин вазиятга тушиб қолган 9 нафар ўзбекистонлик чартер рейс орқали Ватанга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берган.

Қайд этилишича, жорий йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинаётган ўзбекистонликлар асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.

Хабарда айтилишича, қийин аҳволга тушиб қолиб, маълум касалликка чалинган ўзбекистонликларга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан самолёт бортида махсус шарт-шароитлар яратиб берилган.

Аввалроқ, жорий йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида хорижга ишлашга кетган меҳнат мигрантларининг 467 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиб келгани ҳақида маълумот берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг