Россияда фуқароларни коронавирусга эмлаш қачон бошланиши айтилди
Олам
−
29 Июль 2020 32889 1 дақиқа
Россиянинг ҳарбий вирусологлари томонидан Гамалеи номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда коронавирусга қарши “Вектор” вакцинаси ишлаб чиқилгани маълум қилинган эди.
“Инерфакс” нашри манбасининг маълум қилишича, вакцина 10-12 август кунлари рўйхатга олинади ва 15 августдан фуқароларни эмлаш бошланади.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, коронавирусга қарши маҳаллий вакцина ўзининг самарадорлиги ва хавфсизлигини исботлаганини айтган.
Одамлар танлов асосида эмланади. Биринчилардан бўлиб хавф гуруҳига кирувчи ўқитувчи, шифокор ва 1500 дан ортиқ кўнгилли эмланади.
Аммо вакцинанинг мутлақ хавфсиз ва самарали эканини билиш учун 5-6 ой вақт кетади. Шундан сўнг, 2021 йилнинг январь ва февраль ойларида вакцина кенг истеъмолга чиқарилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь