Россияда боласини қийнаб ўлдирган ўзбекистонлик аёлга суд ҳукми ўқилди
Олам
−
04 Декабрь
4018Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўз фарзандига қарши жиноят содир этган аёлга суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Новосибирск вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, аёл 2021 йилнинг июнь ойидан августигача бир ярим ёшли қизини итоатсизлиги учун асоссиз сабаблар билан калтаклаб, мунтазам равишда жисмоний ва маънавий азоблаб келган.
2021 йил август ойида вояга этмаган бола вафот этган. Онаси эса тиббий муассасаларга бормай, қизини дафн қилишни мустақил равишда амалга оширган.
Аёл Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми “г” бандида (қийноққа солиш, яъни айбдорга моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган вояга етмаган шахсга нисбатан мунтазам равишда калтаклаш йўли билан жисмоний ёки руҳий азоб бериш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.
Суд тергов томонидан тўпланган далилларни инобатга олиб, судланувчини 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Комсомольск-Амур шаҳрида ота-она ёш қизини очликдан ўлдирганди. Аниқланишича, оила профилактик рўйхатга олинмаган. Ота ва она ҳам маҳаллий аҳоли. Улардан бири иш билан таъминланган. Уларга айблов эълон қилиниб, ҳибсга олинган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь