Россияда 60 ёшдан ошган кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда
Олам
−
16 Октябрь 2020
3849Россияда 60 ёшдан ошган кўнгиллиларни коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси билан эмлаш синовлари бошланди. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.
"60 ёшдан ошган кўнгиллиларни Гамалей маркази томонидан ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси билан эмлаш бўйича тадқиқот ишлари бошланди", деган Мурашко.
Вазир ушбу тоифадаги фуқароларни эмлаш учун махсус низомни ишлаб чиқиш жуда муҳимлигини таъкидлаган.
Аввалроқ, Россиянинг коронавирусга қарши учинчи вакцинаси клиник синовлари натижалари декабрь ойи ўрталарида тайёр бўлиши ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Новосибирскдаги “Вектор” маркази коронавирусга қарши “ЭпиВакКорон” номли иккинчи вакцинани рўйхатдан ўтказганди.
Жорий йилнинг 11 август куни эса Россиянинг биринчи коронавирус вакцинаси – “Спутник V” рўйхатдан ўтказилди.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 39 миллиондан ошди. 1 миллиондан кўп одам вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси