Россияда 32 ёшли ўзбекистонлик эркак лифт шахтасига қулаб ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
09 Октябрь 2023
7884Жорий йилнинг 7 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 32 ёшли ўзбекистонлик эркак лифт шахтасига йиқилиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Fontanka.ru” хабар берди.
Қайд этилишича, 32 ёшли марҳум Ўзбекистон фуқароси бўлган, у Стачек шоҳ кўчаси, 59-уйда жойлашган 7 қаватли бинонинг юқори қаватидан лифт шахтасига тушиб кетган.
“Вафот этган ўзбекистонлик ишлаган бинодаги қурилиш жараёни Капитал таъмирлаш жамғармасининг буюртмаси бўлиб, режа бўйича иш кейинги ҳафтада якунланиши керак бўлган”, дейилади хабарда.
Ҳозирда прокуратура мазкур ҳолатда Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилган ёки йўқлигини текширилмоқда. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ишчининг ўлими сабабларини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Воронеж вилоятида қурилишда ишлаган ўзбекистонлик эркак иш вақтида иккинчи қаватдан тушиб кетган эди. Шунингдек, Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро иккинчи қаватдан йиқилиб тушгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси