Россияда 12 тожикистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

Олам

image

Россия Федерациясининг Нижний Новгород вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида бир неча Тожикистон фуқароси жабрланди. Бу ҳақда вилоят меҳнат инспекцияси маълум қилди. 

Ҳодиса Кстово шаҳрини айланма йўлга олиб борувчи йўлнинг 3 километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Каркас Монолит” МЧЖ ишчиларини олиб кетаётган ПАЗ автобуси ҳайдовчиси қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва Амур юк машинаси билан тўқнашган.

Юк машинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олган.

Яна 12 нафар Тожикистон фуқаролари жароҳатланган, улардан 9 нафари шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 январ куни  Россиянинг Пенза вилоятидаги М-5 Урал трассасида юк машинаси ва микроавтобус иштирокидаги содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганди. 

Олдинроқ, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳам воқеа сабаб 7 нафар ўзбекистонлик вафот этганини тасдиқлаган.

Шундан сўнг, Президент топшириғига биноан Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида вафот этган ва жабрланган фуқароларни ватанга олиб келиш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётгани айтилганди. 

Хусусан, 12 январь куни соат 11:20 да ЙТҲ оқибатида вафот этган ва жабрланганларни ватанимизга олиб келиш учун махсус самолёт Россияга учиб кетганди.

Бугун уларнинг жасадини олиб келиш мақсадида Россияга учган махсус борт Хоразм вилоятидаги Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия тожикистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг