Россияда 100 дан ортиқ киши сувдан заҳарланди 

Олам

image

Россиянинг Красноярск ўлкасида жорий йилнинг январь ойи охири ва февраль ойи бошларида оммавий сувдан заҳарланиш ҳолатлари кузатилди. Натижада деярли 160 киши зарарланди. Бу ҳақда Роспотребнадзорнинг Красноярск ўлкаси бўлимига асосланиб хабар берилган. 

Таъкидланишича, бўлимнинг ҳудудий бошқармаси Красноярскнинг Октябрский тумани аҳолиси ўртасида ўткир ичак инфекцияси ҳолатларининг санитария-эпидемиология текширувини якунлаган. 

Унга кўра, 31 январдан 6 февралгача заҳарланиш 158 кишида, шу жумладан 90 та болада қайд этилган. 

Таъкидланишича, бўлим "КрасКом" сув таъминоти корхонасида санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидаларининг бузилишини аниқлаган, бу эса касаллик "ўчоғини" шакллантиришга ёрдам берган бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

сув Красноярск

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг