Россия жосуслари Бразилиядан бошпана сифатида фойдаланади – WSJ
Олам
−
03 Июль 2023
6097Бразилия расмийлари мамлакат Ғарбга кириб келаётган рус жосуслари учун бошпанага айланганидан хавотирда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, Бразилия расмийлари россиялик жосуслар дунёда ушбу давлат паспортлари ортига яшириниб, фаолият юритаётганига ишонч билдирмоқда.
Бунга сабаб Ғарб мамлакатларида россияликларнинг Бразилия ҳужжатлари билан ҳибсга олиниши бўйича бир неча ҳолатлар бўлган.
Хусусан, 2022 йилнинг кузида Бразилиядан Норвегияга маҳаллий университетда малака ошириш учун келган олим Норвегия полициясига кўра, бразилиялик олим эмас, балки россиялик разведка ходими бўлиб чиққан.
Яна бир машҳур иш – Россия фуқароси Сергей Черкасов бўлиб чиққан бразилиялик талаба Виктор Мюллер Феррейранинг Гаагадаги Халқаро жиноят судига ишга киришга уриниши ҳам қайд этилган.
“The Wall Street Journal”да таъкидланишича, Бразилияда ҳужжатларни олиш тизими хорижий разведка ходимлари фойдаланиши мумкин бўлган бўшлиқларга тўла. Шундай қилиб, Бразилия паспортини фақат туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асосида олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Куба билан ҳарбий ўқув лагерини қуриш бўйича келишувга эришишга яқин тургани, бу эса оролда Хитой қўшинларининг доимий жойлаштирилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек Хитой Кубадаги базасидан Америка Қўшма Штатлар ҳақида разведка маълумотларини йиғиш учун фойдаланаётгани маълум қилинганди.