Хитой АҚШни Кубадаги базадан кузатмоқда – “Politico” 

Олам

image

Хитой Кубадаги базасидан Америка Қўшма Штатлар ҳақида разведка маълумотларини йиғиш учун фойдаланмоқда. Бу ҳақда бугун, 10 июнь куни АҚШ расмийсига таяниб, “Politico” нашри хабар берди.

Айтилишича, Хитой Қўшма Штатларни Кубадаги базадан кузатмоқда. Америка расмийсининг фикрича, Вашингтон бу вазиятдан хавотирда ва унга қарши чоралар кўрмоқда. 

“Бу бизнинг маъмуриятимизга мерос бўлиб қолган муаммо”, деган шахсини очиқланишини истамаган АҚШ расмийси нашрга.

Унинг сўзларига кўра, Хитой бу иншоотдан маълумот тўплаш учун АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден ҳокимиятга келишидан олдин фойдалана бошлаган. 

“Ушбу маъмурият 2021 йил январь ойида иш бошлаганида, бизда  ХХРнинг хориждаги логистика таъминотини кенгайтириш, ҳарбий қувватни узоқроқ масофада лойиҳалаш ва қўллаб-қувватлаш учун базалар ва разведка маълумотларини йиғиш инфратузилмасидан фойдаланиш бўйича бир қатор махфий ҳаракатлари ҳақида маълумотлар бор эди. Бунга Кубада ХХР разведка маълумотларини йиғиш воситаларининг мавжудлиги ҳам киради. Аслида, Хитой 2019 йилда Кубадаги разведка маълумотларини йиғиш воситаларини янгилади. Бу разведка ҳисоботларида тўлиқ ҳужжатлаштирилган”, дейди АҚШ расмийси.

Америкалик мулозимнинг сўзларига кўра, Байден ўз маъмурияти вакилларига бу масалани Хитой расмийлари билан муҳокама қилиш ҳақида кўрсатма берган. 

“Биз буни бир неча ой давомида қилдик. Мутахассисларимизнинг баҳолашига кўра, бизнинг дипломатик саъй-ҳаракатларимиз ХХР ишини секинлаштирди”, дейди расмий. 

Бунга қарамасда, америкалик расмий Хитой Кубадаги иштирокини кенгайтиришга ҳаракат қилишда давом этишини истисно қилмаган ва Вашингтон буни олдини олишга ҳаракат қилишини айтган. 

Манбага кўра, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитойга бўлажак сафари чоғида бу масалани муҳокама қилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг