Россия Жиззахда атом электр станциясини қуради

Жамият

image

“Росатом” ва “Ўзатом” Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича шартномани якунламоқда. Бу ҳақда “Росатом”нинг сайтида маълум қилинди.

АЭС лойиҳаси ВВЭР-1200 типидаги реакторлар билан жиҳозланган иккита энергоблокни қуришни назарда тутади.

Қайд этилишича, ушбу турдаги реактор “3+” авлодига тегишли бўлиб, хавфсизлик ва самарадорликнинг энг юқори халқаро стандартларига жавоб беради.

“Росатом” давлат корпорацияси Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича пудратчи сифатида танланган.

“Жиззах вилоятида жойлашган Тузкон кўли ҳудудини танлаш муҳандислик тадқиқотлари натижаларига кўра аниқланди, бу унинг ушбу турдаги объектни жойлаштириш учун яроқлилигини тасдиқлади”, дейилади хабарда.

Биринчи энергия блокининг ишга туширилиши 2030 йилда, иккинчи блокнинг ишга туширилиши эса 2033 йилда амалга оширилиши кутилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия ўртасида станция қурилишини назарда тутувчи ҳамкорлик шартномаси 2017 йил декабрида имзоланган. Ўшандан бери ушбу шартномани якунлаш орқага сурилиб келинаётган эди.

2017 йилдан сўнг Ўзбекистонда “Ўзатом” Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Росатом Ўзатом атом электр станцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг