Россия вакцинасига яна бир харидор чиқди
Олам
−
14 Сентябрь 2020
12205Покистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россиянинг COVID-19'га қарши вакцинасини етказиб бериш бўйича таклифни ўрганяпти. Бу ҳақда Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қуреши маълум қилди.
"Бу жуда ижобий воқеа, биз Россия ҳукуматини табриклаймиз. Бу, шунингдек, Россия шифокорларининг юқори малакасидан далолат беради. Ҳозирда вакцинани олиш тўғрисидаги таклиф кўриб чиқилмоқда", деди Қуреши
Таъкидланишича, ҳозирда 20 дан ортиқ мамлакат коронавирусга қарши ушбу вакцинани миллиард дозада сотиб олиш учун ариза топширган. Шу билан бирга, Россия бешта мамлакат билан биргаликда вакцина ишлаб чиқариш тўғрисида шартнома имзолади. Мавжуд қувват йилига 500 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш имкониятини беради.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳам Россияда тайёрланган “Спутник V” вакцинасини сотиб олишга қизиққан. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Ҳукумат вакцина сотиб олиш учун маблағ ажратиш имкониятларини кўриб чиқаётганини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия коронавирусга қарши вакцина рўйхатдан ўтказилган ягона мамлакат бўлиб турибди. РФда жорий йилнинг 11 август куни “Спутник V” вакцинаси рўйхатга олинган.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь