Россия ва Украина 103 нафар асирни алмашди
Олам
−
14 Сентябрь
2201Мамлакатлар ўртасидаги музокаралар натижасида 103 нафар россиялик ҳарбий хизматчи Украина асирлигидан Россияга ва шунча асир Россиядан Украинага қайтарилган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Киев режими назорати остидаги ҳудуд билан музокаралар жараёни натижасида Курск вилоятида асирликка олинган 103 нафар россиялик ҳарбий хизматчи қайтарилди. Бунинг эвазига 103 ҳарбий асир Украинага топширилди”, дейилади хабарда.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларни асирликдан қайтаришда Бирлашган Араб Амирликлари гуманитар характердаги воситачилик ролини ўйнаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда барча рус ҳарбий хизматчилари Беларусь ҳудудида. У ерда ҳарбийларга зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилади, шунингдек, қариндошлари билан боғланиш имконияти берилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 сентябрь куни Россия ва Украина "49 га 49" форматида асирликдаги ҳарбий хизматчи ва тинч аҳолини алмашгани хабар қилинганди. Ўтган ойда ҳам Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида олиб борилган музокаралардан сўнг Россия ва Украина 115 маҳбусни алмашишни амалга оширганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15