Россия ва Украина ўзаро маҳбусларни алмашди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида олиб борилган музокаралардан сўнг Россия ва Украина 115 маҳбусни алмашишни амалга оширди. Бу Украина шу ойда Россияга ҳужум бошлаганидан бери биринчи бундай маҳбус алмашинуви бўлди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, музокаралар жараёни натижасида Курск вилоятида асирга олинган россиялик 115 нафар ҳарбий хизматчи Киев назорати остидаги ҳудуддан қайтарилган. Бунинг эвазига 115 нафар ҳарбий асир Украина Қуролли кучларига топширилган.

“Ҳозирда барча россиялик ҳарбий хизматчилар Беларусь Республикаси ҳудудида бўлиб, у ерда уларга зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, шунингдек, қариндошлари билан боғланиш имконияти яратилмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, бу БАА 2022 йил февралида Россия Украинага бостириб кирганидан бери воситачилик қилган еттинчи шундай алмашинув бўлади. Мазкур давр мобайнида улар 1788 маҳбусни озод қилишда воситачилик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made