“Россия-Ўзбекистон” агроэкспресс лойиҳасига яна бир давлат қўшилиши мумкин
Олам
−
30 Июль 2021
8578Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўзаро таъминотини оширишга ёрдам берадиган “Россия-Ўзбекистон” агроэкспресс лойиҳасига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда “Россия экспорт маркази” ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
“Россия-Ўзбекистон” агроэкспресс лойиҳасига Қозоғистон қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги масала кеча, 29 июль куни “Россия экспорт маркази” АЖ Бош директори Вероника Никишина ва Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция ишлари бўйича вице-вазири Қайрат Торебаев томонидан муҳокама қилинган.
Никишинанинг сўзларига кўра, Қозоғистон “Россия – Ўзбекистон” агрологистик лойиҳасининг расмий аъзоси бўлмаса ҳам, унинг ушбу лойиҳага алоқаси бор. Чунки товарлар Қозоғистон ҳудудидан ўтади. Поездлар узоқ вақт кечикишларсиз ишлаши учун тартибга солувчи органларнинг ишини синхронлаштири тез сифати бузиладиган маҳсулотларни етказиб бериш учун жуда муҳим.
У шу йўл билан Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон бизнеси рақобатга эришишини таъкидламоқда. Ушбу давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси миқдори эса қисқа муддат ичида сезиларли даражада ошади, давлат иқтисодиёти ва бозорлардаги фаолият барқарорлашади.
Шунингдек, Торебаев Россиядан Ўзбекистонгача бўлган қулай транзит тарифларини шакллантириш масалаларини ҳал этиш, шунингдек мувофиқлаштириш ва синхронлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ, Ўзбекистон ун ва гўшт нархларини Россия билан махсус поездларни ишга тушириш орқали барқарорлаштириши ҳақида хабар бергандик. Россия ва Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари ўртасида логистика коридорини ривожлантириш ҳамда агросаноат импорт ва экспорт юкларини “Aгроекспресс” тезюрар рефрижераторли (музлатгичли) контейнерли поездларида ташиш борасида келишув имзоланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь