Ўзбекистон ун ва гўшт нархини Россия билан махсус поездларни ишга тушириб, барқарорлаштирмоқчи

Жамият 22224
image

Ўзбекистон ун ва гўшт нархларини Россия билан махсус поездларни ишга тушириш орқали барқарорлаштиради. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, “UzAgroLogistics Centers” агрологистика маркази, “РЖД Логистика” AЖ ва “Россия экспорт маркази” AЖ Россия — Ўзбекистон логистика коридорини ривожлантириш ҳамда агросаноат импорт ва экспорт юкларини “Aгроекспресс” тезюрар рефрижераторли (музлатгичли) контейнерли поездларида ташиш борасида келишув имзоланган.

Бундан ташқари, нохомашёвий ноэнергетик экспортни ривожлантириш, транспорт хизматлари экспорти, шунингдек, бошқа ҳамроҳ иш ва хизматларни тараққий эттириш соҳасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

“Россия экспорт маркази” бош директори Вероника Никишинанинг сўзларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга экспорт ташувлар ҳажми беш фоизга ошган ва деярли 1 млрд долларни ташкил этади. Лойиҳанинг тўлақонли ишга туширилиши ўзаро манфаатли маршрутларни шакллантиради ва россиялик экспортчиларни комплекс логистика хизмати ҳамда Россия маҳсулотларини узилишларсиз Ўзбекистонга етказиш канали билан таъминлайди.

Шунингдек хабарда таъкидланишича, рефрижераторли контейнерли поездлар ҳатто ташиш учун энг нозик ҳисобланган юкларнинг ҳам бутлигини кафотлайди.

Таъкидлаш жоизки, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмасининг кўрсаткичи 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 15 фоиздан кўпроқ миқдорда ўсган эди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистондан Россияга дастлабки синов “Агроэкспресс”ни (қарийб 40 вагон) жорий йилнинг кузида жўнатиш режалаштирилган. Худди шу темир йўл таркиби Россиядан Ўзбекистонга қарама-қарши импорт оқимини таъминлаб беради.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 833
Рейтинг: 3
t
×