Россия уруш бошидан буён 300 минг аскарини йўқотди – НАТО

Олам

image

Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан бери Россия армиясининг 300 мингдан ортиқ аскари қурбон бўлди ва яраланди. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг бугун, 29 ноябрь куни Брюсселда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳам иштирок этган НАТО Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида айтди. 

“Ҳарбий жиҳатдан Россия оддий қуролли кучларининг муҳим қисмини йўқотди”, дейди Столтенберг.

У 300 минг кишидан қанчаси ҳалок бўлгани ва қанчаси яраланганига аниқлик киритмаган. Германиянинг DPA агентлиги қайд этишича, НАТОнинг Украина томонидаги йўқотишлари ҳақидаги тахминлари ҳам айтилмаган.

Россия йўқотишлари ҳақида гапирар экан, Йенс Столтенберг катта йўқотишлар Украинадаги урушни тезда тугатишга олиб келади, деган умидланишлардан огоҳлантирган. Унинг сўзларига кўра, Россия Президенти Владимир Путин қурбонлар ҳақида гап кетганда “бағрикенгликнинг юқори чегарасига” эга.

Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери қанча ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани аниқ маълум эмас. “The New York Times” газетасининг август ойида ёзишича, АҚШ маъмурияти Россия томонининг йўқотишларини 120 минг киши ва ярадорларни эса 170-180 минг киши деб ҳисобламоқда. Америка разведкаси ўшанда Украинадан 70 минг киши ҳалок бўлган ва 120 минг киши яраланган деб ҳисоблаган.

Россия оммавий ахборот воситалари, жорий йилнинг 15 ноябрь ҳолатига кўра, очиқ маълумотларга асосланиб, камида 37 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади. Ушбу маълумотлар фақат қариндошлар, мансабдор шахслар, оммавий ахборот воситалари ёки қабристонлардан олинган фотосуратлар томонидан тасдиқланган хабарлар асосида тузилган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг