Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ҳам сайлов ўтказишга қарор қилди
Олам
−
11 Декабрь 2023
7963Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларида ҳам 2024 йилнинг март ойида президентлик сайловларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.
“Қарор Россия Федерацияси Президентига ва Федерация Кенгашига юборилсин”, дейилади ҳужжатда.
Айни пайтда, расмий Москва Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларида овоз бериш бўйича Россия Мудофаа вазирлиги ва Федерал хавфсизлик хизмати, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари билан маслаҳатлашилганини даъво қилмоқда. Ўтган йилнинг октябрь ойида у ерда ҳарбий ҳолат эълон қилинган эди.
Маълумот ўрнида, ўтган ҳафтада Россияда президентлик сайловларини 2024 йил 15-17 март кунлари ўтказишга қарор қилинди.
Онлайн овоз бериш фақат чегараларда рухсат этилади. Қолган ҳолатда масофадан овоз беришга рухсат этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, авввалроқ Путин яна президентликка номзодини қўймоқчи экани ҳақида маълум қилган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь