Россия Украинадан кейин Ўзбекистонни босиб олмоқчи – Зеленский
Олам
−
12 Январь
93834Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинадан кейин Болтиқбўйи давлатлари, Финляндия ва Ўзбекистонга ҳужум қилмоқчи эканини айтди. Бу ҳақда у Вильнюсда ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.
“Менимча, биз Россия Федерацияси Президентининг риторикасига эътибор қаратишимиз керак. У тўхтамайди. У бизни бутунлай босиб олмоқчи", дейди Зеленский.
Унинг айтишича, Киевнинг ҳамкорларидаги молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатишдаги ноаниқлик Россия Федерациясига фақат жасорат ва куч қўшади. Шунинг учун, у ёрдамни кечиктирмасликка чақирди.
"Россия Президенти Украинани вайрон қилмагунича, тинчланмайди. Украинадан кейин кимни шундай хавф-хатарлар кутаётганини жуда яхши биласиз. Литва, Латвия, Эстония, Молдова, агар Украина муваффақиятсизликка учраса, кейинги ўринларни эгаллаши мумкин. Яқинда у Финляндия ва Ўзбекистон ҳақида гапира бошлади. Ҳаммамиз биргаликда уни тўхтатмагунимизча, у (Путин) босқинчиликни бас қилмайди”, дея қўшимча қилган Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, Литва Президенти Гитанас Науседа Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида Украинага 200 миллион евролик узоқ муддатли ёрдам пакетини маъқуллаганини айтганди. Унинг айтишича, Литва январь ойида Украинага ўқ-дорилар, генераторлар ва миналардан тозалаш тизимларини, февралда эса М577 зирҳли транспортёрларини топширади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь