Россия Украинадаги аҳоли турар жойига зарба берди

Олам

image

Россия ракеталари Украина шарқидаги Словянск шаҳридаги турар-жой биноларига зарба берди, оқибатда 11 киши ҳалок бўлди, 21 киши яраланди ва кўп қаватли уйларнинг қисмлари металл ва бетон парчасига айланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Донецк вилояти губернатори Павло Кириленко Украина фронтидаги энг оғир жанглар бўлган Бахмут шаҳри ғарбидаги Словянскга Россиянинг еттита S-300 ракетаси учирилганини айтган.

Қутқарув гуруҳлари тун бўйи вайроналарни элакдан ўтказиб, кранлар, зинапоялар ва бошқа оғир техникалар ёрдамида квартираларнинг қобиқлари ва зинапоялар орасидан қурбонларни қидирган. Баъзи вайрон бўлган квартираларда фақат дераза ромлари ва осилган гипс қолдиқлари қолган холос. Фавқулодда хизматлар воқеа жойида 50 дан ортиқ қутқарувчи қолаётганини маълум қилган.

Кириленконинг айтишича, гуруҳлар вайроналар остидан 1946 йилда туғилган бир аёлни олиб чиққан. Президент Владимир Зеленский идорасининг юқори лавозимли расмийси Дарья Заривная ҳужум жойидан тириклайин олиб чиқилган бола касалхонага олиб кетилаётганда вафот этганини айтган.

Ҳужум оқибатида бир неча ўнлаб кўп қаватли ва якка тартибдаги уйлар зарар кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина аҳоли турар жойи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг