Россия Украинада қанча бегуноҳ одамнинг ёстиғини қуритгани айтилди
Олам
−
13 Сентябрь 2022
8204Россия томонидан Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Украинани 12 миллион 324 минг 430 киши тарк этган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси хабар бермоқда.
Улар орасида Польшага 5,9 миллион, Россияга 2,4 миллиондан ортиқ, Венгрияга 1,3 миллион, Руминияга 1,1 миллион, Словакияга 757 минг ва Молдовага 600 минг, Беларусга 16 минг 704 киши кетган.
БМТ шунингдек, Украинада уруш бошланганидан буён 5827 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани, 8421 нафари яралангани ҳақида хабар берди.
Ҳалок бўлганларнинг 2270 нафари эркак, 1559 нафари аёллар, 153 нафари қизлар ва 187 нафари ўғил болалар. Шунингдек, жинси ҳозирча номаълум бўлган 35 нафар бола ва 1623 нафар катталар бор.
Яраланганлар орасида 1770 нафар эркак, 1289 нафар аёл, 182 нафар қиз ва 250 нафар ўғил бола, шунингдек, жинси ҳали аниқланмаган 215 нафар бола ва 4715 нафар катталар бор.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь