Россия Украина хавфсизлик хизмати биносига зарба берди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Днепрдаги иккита объектга ракета зарбаси берганини айтди. Бу ҳақда у кеча, 28 июль куни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзди.

Зеленскийнинг айтишича, кеча, 28 июль куни кечқурун Россия Федерацияси нишонлари кўп қаватли турар жой ва Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) биноси бўлган.

"Днепр. Жума куни кечқурун. Кўп қаватли бино ва Украина хавфсизлик хизмати биносига зарба берилди. Россиядан яна ракета террори”, деб ёзди Зеленский. 

Шунингдек, у Украина Хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат Фавқулодда вазиятлар хизмати, Вилоят полиция бошқармаси бошлиғи билан тезкор суҳбатлар ўтказганини айтган. 

“Барча керакли хизматлар ишлаяпти. Биз тезда жавоб берамиз. Вазиятни назоратда ушлаб турамиз”, дея ишонтирган Президент.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия кучлари Донецк вилоятининг Константиновка шаҳрига кассетали ўқ-дорилар билан ҳужум қилганди. Россия Президенти Владимир Путин эса Украина Қуролли кучлари Запарожье йўналишида фаоллашганини айтганди. Кейинчалик Зеленский мамлакат қуролли кучлари Донецк вилоятидаги Старомайорское қишлоғи устидан назоратни тиклаганини маълум қилди. Шу куни Москва осмонида Украинанинг учувчисиз самолёти уриб туширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Зеленский Днепр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг