Россия Донецкга кассетали ўқлар билан ҳужум қилди
Олам
−
25 Июль 2023
12207Россия кучлари Донецк вилоятининг Константиновка шаҳрини “Смерч” ёппасига ўт очувчи реактив тизимлардан кассетали ўқ-дорилар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Донецк вилояти маъмурияти раҳбари Павел Кириленко маълум қилди.
Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 10 ёшли бола ҳалок бўлган, етти киши, жумладан, тўрт нафар бола жароҳатланган. Прокуратура жароҳатланган болалар орасида икки опа-сингил борлиги, улардан бирининг аҳволи оғир эканини хабар қилган.
Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилотининг билдиришича, Украинадаги жанговар ҳаракатлар пайтида кассетали ўқлардан Россия ҳарбийлари ҳам, украиналиклар ҳам фойдаланиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида кассетали снарядларни ҳам етказиб берганди. Бунга жавобан Президент Владимир Путин Россия кассетали ўқ-дорилардан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь